Light | 09:31 / 14.03.2017
22201
3 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда 2016 йилнинг энг яхши реклама роликлари аниқланди

«Энг яхши реклама роликлар» - Реклама бозорида етакчилардан бири ҳисобланган MGroup компанияси ҳамда Тараққиёт телеканалининг ҳамкорликдаги лойиҳаси ҳисобланади. Лойиҳа 2012 йилдан буён ўтказиб келинмоқда. Энг яхши роликларни аниқлашда реклама соҳасидаги юқори малакали мутахассислар қатнашади. 

Йил якунларига кўра энг яхши 10та реклама ролиги аниқланди. Мутахассислар Ўзбекистон ТВ  каналларида эфирга берилган 200дан ортиқ роликлар орасида энг яхшиларини танлаб олдилар. Роликлар сифат, креатив, маҳорат ва омма орасида оммалашишидан келиб чиқиб сараланди.

2016 йилдан бошлаб «Энг яхши реклама роликлар» лойиҳасида 5та номинация бўйича ғолибларни аниқлаш йўлга қўйилди. 

Номинациялар:
Энг яхши сценарий ва режиссёр иши,
Энг яхши дизайн,
Энг яхши креатив ролик,
Инновацион реклама,
Энг яхши анимацион ролик.

ТОП-10 «Энг яхши реклама роликлар»:
1. NiveaDeoPowerBoost
2. NiveaDeoPowerBoost
3. Palmolive Bar Soap
4. Artel телевизорлари
5. Ideal Plast 
6. Beeline Bir
7. Pepsi
8. Ucell Ijobiy
9. Borjomi
10. Coca Cola

Номинациялар бўйича ғолиблар:
1. Энг яхши сценарий ва режиссёр иши: Ideal Plast (Пластик қувурлар ва фитинглар)

2. Энг яхши дизайн: Ucell Ijobiy (Ucell мобил оператори)

3. Энг яхши креатив ролик: Artel телевизорлари (Артел маиший техника ишлаб чиқарувчиси)

4. Инновацион реклама: Beeline Bir(Beeline мобил оператори)

5. Энг яхши анимацион ролик: Ketti (Конфет маҳсулотлари)

Тараққиёт телеканали 1995 йилда ташкил этилган бўлиб, бугунги кунга келиб 8 000 000 дан ортиқ аудиторияга эга. Телеканал Фарғона водийсидаги энг машҳур телеканаллардан бири ҳисобланади. Эфир ҳудуди Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларини қамраб олади.

MGroup – Ўзбекистондаги етакчи ва нуфузли реклама агентликларидан бири ҳисобланади.

Агентликнинг асосий фаолияти:
- Оммавий ахборот воситаларининг ҳамма турларида реклама кампанияларини режалаштириш ва жойлаштириш
- Маркетинг коммуникациялари соҳасида консалтинг хизматларини кўрсатиш
- Бозорни ўрганиш ва маълумотларни таҳлил қилиш
- Такомиллаштириш ва сотиб олиш

MGroup компанияси матбуот хизмати.
Реклама ҳуқуқи асосида.

Мавзуга оид