Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кекса спортчиларга мўлжалланган марафонлар рекордчиси вафот этди
Канадалик югуриш билан шуғулланувчи спортчи Эд Уитлок 86 ёшида вафот этди, деб хабар бермоқда Reuters. У кекса ёшли инсонларга мўлжалланган кўплаб мусобақалар рекордчиси саналади.
Уитлок Торонто касалхонасида 86 ёшга тўлганидан бир ҳафта ўтиб ҳаётдан кўз юмган. Унинг ўлимига простата саратони сабаб бўлди.
Канадалик спортчига “70 ва ундан катта” ёш гуруҳларида 1500 метрлик масофадан то марафонга қадар бир қанча жаҳон рекордлари тегишли. 2003 йилда Уитлок Торонтода, 72 ёшида, ушбу ёш гуруҳидаги уч соатлик марафонни чопиб ўтган илк спортчига айланди. Унинг натижаси 2 соату 59 дақиқа ва 10 сонияга тенг бўлган.
Мавзуга оид
23:21 / 08.05.2025
Тошкентнинг айрим кўчаларида 9 май куни транспорт воситалари ҳаракати чекланади
16:17 / 01.05.2025
Тошкентда Хотира кунига бағишлаб 2000 киши иштирокида марафон ўтказилади
19:06 / 20.04.2025
Қозоғистонда ўтказилган ярим марафон вақтида икки киши вафот этди
12:58 / 21.01.2025