Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Андижонда Наврўз байрами арафасида озиқ-овқат нархи пасайтирилди
Юртимизда яқинлашиб келаётган айём - Наврўз байрами шукуҳи кезиб юрибди. Қутлуғ кун арафасида шаҳар аҳолисини сифатли ва арзон маҳсулотлар билан таъминлаш мақсадида Андижон шаҳрининг 12 та ҳудудида “Она ер саховати” ярмаркалари иш бошлади. Шаҳарликлар учун ташкил этилган савдо павильонларида нарх-навонинг арзонлиги диққатга сазовор.
Ташкил этилган ярмаркаларга вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов ташриф буюриб, аҳоли вакиллари билан суҳбатлашди ва улар учун савдо шохобчаларида яратилган шароитлар билан танишди.


Олтинкўл туман миришкорлари шаҳарнинг 1-кичик даҳасида ана шундай ярмарка ташкил этиб, ўзлари етиштирган полиз, сабзовот, балиқ ва гўшт сингари қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини арзон нархларда етказиб бермоқдалар.
- Рўзғор учун зарур бўлган маҳсулотлардан картошканининг 1 килосини 1800 сўмдан, пиёзни эса 1300, товуқ гўштини эса килосини 10500 сўмдан сотиб олдим, - дейди Андижон шаҳар 1-даҳада истиқомат қилувчи Одинахон Холматова. – Нархлар бозордагидан арзон эканлиги, биз шаҳарликларни қувонтирди.
– Савдо шохобчаларимизда деҳқонларимиз томонидан тақдим қилинган сара қишлоқ хўжалик маҳсулотлари сотилмоқда, – дейди Олтинкўл туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Алижон Шарипов. Байрам дастурхони тўкин бўлишини таъминлаш мақсадида маҳсулотларимизни бозордагига нисбатан арзон нархларда савдога чиқарганмиз.


Шаҳарнинг 12 та ҳудудида ташкил этилган барча байрамолди ярмаркалари фаолиятидан шаҳарликлар мамнун.


Элмурод Эрматов, Андижон
Мавзуга оид
22:14 / 27.05.2025
«Насаф» «Андижон»ни мағлуб этиб, Ўзбекистон Суперкубоги эгаси бўлди
23:01 / 26.05.2025
Андижонда дарахт Cobalt устига қулаб тушди
19:26 / 26.05.2025
Андижонда танишлари орқали 100 минг доллар кредит олиб беришни ваъда қилган шахс ушланди
07:50 / 24.05.2025