Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Андижондаги “Авиакассалар” бекати номи барибир ўзгартирилди
Аввалроқ, янги қурилаётган йўллар, кўчалар ва бекатларга ном беришдаги хато ва камчиликлар ҳақида ёзгандик. Бунга Андижон шаҳридаги янги қуриб, битказилган бекатга "Авиакассалар" номи берилиши сабаб бўлганди.
Кун.uz таҳририятига маълум бўлишича, шундан сўнг мутасадди раҳбарлар иштирокида мазкур масала кўриб чиқилиб, ижобий ечим топилди. Андижон шаҳридаги Бобуршоҳ кўчасидаги "Авиакассалар" бекати Заҳириддин Муҳаммад Бобур номига ўзгартирилди.

Биз Андижон шаҳар ҳокимлигининг мутасадди раҳбарларига жамоатчилик фикрини инобатга олганлиги, тилга олинган масаланинг ўз вақтида ҳал қилинишида ёрдамини аямагани учун миннатдорлик изҳор этамиз.
Мавзуга оид
22:14 / 27.05.2025
«Насаф» «Андижон»ни мағлуб этиб, Ўзбекистон Суперкубоги эгаси бўлди
23:01 / 26.05.2025
Андижонда дарахт Cobalt устига қулаб тушди
19:26 / 26.05.2025
Андижонда танишлари орқали 100 минг доллар кредит олиб беришни ваъда қилган шахс ушланди
07:50 / 24.05.2025