Жамият | 10:07 / 15.03.2017
16443
2 дақиқада ўқилади

Дунёнинг 2017 йилдаги энг яхши аэропортлари аниқланди

Авиакомпаниялар ва аэропортлар бўйича консалтинг хизматини кўрсатишга ихтисослашган Skytrax компанияси навбатдаги тадқиқотини эълон қилди. Унда дунёнинг энг яхши аэропортлари бир неча йўналиш бўйича аниқланган. Сингапурнинг Чанги халқаро аэропорти бешинчи йилдирки дунёнинг энг яхши аэропорти номини ўзида сақлаб қолган. 

"Беш йил давомида энг яхши номни сақлаб қолиш – аэропорт учун жуда ажойиб натижа, бу Чангининг хорижлик сайёҳлар орасида машҳурлигини исботлайди", - деган Skytrax раҳбари Эдвард Плэйстид. Сингапур ҳаво гавани бир вақтнинг ўзида Осиёнинг ҳам энг яхши аэропорти деб топилган. Бундан ташқари, "дам олиш учун қулайлик" йўналишида ҳам етакчиликни қўлга киритган.

Айтиш жоизки, ҳисоботга кўра, Осиёнинг яна икки аэропорти етакчи учликдан жой олган. Булар Токио Ханэда халқаро аэропорти ва Сеулнинг Инчон аэропортидир. Европа аэропортлари орасида энг юқори – тўртинчи ўринга Мюнхен аэропорти муносиб кўрилган. 

Токио Ханэда халқаро аэропорти
Сеул Инчон аэропорти
Мюнхен аэропорти

Тадқиқот 105 давлатнинг 13,8 млн саёҳатчиларининг фикрини ўрганиш воситасида ўтказилган. Иштирокчилар дунё бўйича 550 аэропортни турли кўрсаткичлари бўйича баҳолаган. Булар орасида рўйхатдан ўтиш, келиш, иккинчи рейсга ўтиш, хавфсизлик тизими, дўконларнинг мавжудлиги ва кўплиги кабилар бўйича ўз фикрларини билдиришган. 

Мавзуга оид