Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозоғистондаги барча вилоятлар олий даражадаги йўллар билан боғланади
Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев 14 март куни Оқмола вилоятида ишчи йиғилиш ўтказди, деб хабар бермоқда Zakon.kz портали.
Назарбоев йиғилишни очар экан, вилоятнинг янги ҳокими Малик Мурзалинни таништириб ўтди.
Қозоғистон президенти вилоят фаоллари олдида сўзлаган нутқида вилоятнинг бир қатор кўрсаткичлар, жумладан саноат, қишлоқ хўжалиги, инвестициялар жалб қилиш, уй-жой қурилиши бўйича иқтисодиёти ўсганини қайд қилиб ўтди.
Назарбоев ҳам бутун мамлакат, ҳам вилоят миқёсида саноатлаштириш ва инфратузилмавий ривожланиш дастурларини амалга ошириш муҳимлигини таъкидлаб ўтди.
"Яқин йилларда Қозоғистонда 7000 км автомобиль йўллари қурилади. Барча вилоятлар олий даражадаги магистраллар билан боғланади. Бу йўллар асрларга, фарзандларимиз ва набиларимизга қолади. Бундан ташқари, аэропортларни тиклаш, Каспий денгизида иккита денгиз порти қуриш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Мамлакатда амалга оширилаётган барча дастурлар янги ёндашувлар қўллашни кўзда тутади", деб айтди Назарбоев.
Назарбоев нутқи сўнгида барча иштирокчиларга серҳосил йил ва баҳорги-кузги дала ишларида муваффақиятлар тилаб қолди.
Мавзуга оид
12:06 / 02.03.2025
Қозоғистонда ичида ўзбекистонликлар бўлган автобус ЙТҲга учради
18:14 / 28.02.2025
Нукусдан Қозоғистонга янги поезд қатнови йўлга қўйилади
21:03 / 27.02.2025
Қозоғистон бензин ва дизель ёнилғиси экспортига қўйилган тақиқни узайтиради
17:32 / 25.02.2025