Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Лицейлардаги ўқув гуруҳларидаги ўқувчилар сони чекланади
Ўзбекистон Республикаси президентининг «Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига кўра лицейлардаги гуруҳларда ўқувчилар сони 26 нафардан ошмаслиги кераклиги белгилаб қўйилган.
Бундан мақсад академик лицейларда таълим сифатини ошириш, таълим жараёнига илғор педагогик усуллар, ахборот-коммуникация технологиялари, электрон таълим ресурслари ва мультимедиа тақдимотларини кенг татбиқ қилиш ва бунинг учун зарур шарт-шароитларни яратиш ҳисобланади.
Бундан ташқари, чуқурлаштириб ўқитиладиган фанлар (таълим йўналишлари) бўйича амалий, лаборатория ва семинар машғулотлари гуруҳларга бўлинган тарзда, яъни иккита кичик гуруҳда (13 нафардан) ўтказилиши йўлга қўйилади.
Педагоглар таркиби олий маълумотли ва камида 5 йиллик узлуксиз педагогик иш стажига эга бўлган малакали ўқитувчилар орасидан танлов асосида шакллантирилади.
Академик лицейлар директорлиги учун номзодлар академик лицейлар бириктирилган олий таълим муассасалари ректорлари томонидан тавсия этилиши белгиланмоқда.
2017/2018 ўқув йилидан бошлаб академик лицейлар ўқувчиларини умумтаълим фанлари бўйича дарсликлар билан таъминлаш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари республика мақсадли китоб жамғармасининг маблағлари ҳисобидан ижара тизими асосида амалга оширилади. Кам таъминланган оилалар фарзандлари умумтаълим фанлари бўйича дарсликлар билан бюджет маблағлари ҳисобидан бепул таъминланади.
Мавзуга оид
19:38 / 29.01.2025
Японияда 2024 йилда болалар ўртасида рекорд даражада ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари қайд этилди
11:16 / 26.01.2025
Тошкентда мактабга машина миниб келган ўқувчиларга чора кўрилди
17:44 / 06.01.2025
Деновда кўприк очилишига бағишланган тадбирга юпун кийимдаги ўқувчилар жалб қилинди
14:09 / 07.10.2024