Таиландда собиқ бош вазир Чинаватдан 348 миллион долларни ундириб олишмоқчи
Таиланд ҳукумати махсус қарор билан мамлакат солиқ хизматига муҳожирликда бўлган собиқ бош вазир Таксин Чинаватдан тўланмаган солиқлар учун 348 миллион долларни ундириб олиш вазифасини юклади. Бу ҳақда Bangkok Post газетаси хабар бермоқда.
Ҳукуматнинг фикрича, солиқ Чинаватга тегишли бўлган Shin Corp телекоммуникация холдингги акцияларини 2006 йилда хорижий (сингапурлик) харидорларга сотиш бўйича келишувдан келиб чиққан.
Shin Corp – Осиёдаги энг йирик телекоммуникация гуруҳларидан бири бўлиб, Чинават томонидан 1990 йилларда ташкил этилган. У сиёсат билан шуғуллана бошлагач, холдингни оиласи аъзолари номига расмийлаштирилган офшор компанияларидан бирига ўтказиб берган. 2006 йилда Чинаватнинг ўғли ва қизи ўша офшор фирмадан холдингга тегишли 329 миллион акцияларни “харид қилишди” ҳамда уни бир акция учун 1,2 доллар нархида Сингапур компаниясига сотиб юборишган. Шу билан бирга, бу келишувдан ҳеч қандай солиқ тўланмаган, сабаби у хорижий юридик шахслар ўртасида амалга оширилди. Чинаватни ҳокимиятдан четлатган ҳарбий тўнтаришдан сўнг, Таиланд солиқ суди Shin Corp акциялари Чинаватнинг ўзига тегишли бўлганини аниқлади ҳамда пуллар айнан ундан ундириладиган бўлди. Чинават бу вақтга келиб чет элга кетиб бўлганди.
31 март куни 2006 йилги келишув бўйича солиқ тўламаслик ҳақидаги ўн йиллик муддат ўз якунига етади. ОАВ маълумотига кўра, Таиланд бош вазири Прают Чан-Оча миллий солиқ инспекцияси раҳбарини кўрсатилган санага қадар Чинаватдан солиқ қарзларини ундириб олиш механизми ишга туширилмаса, ишдан бўшатиш билан таҳдид қилган.
Мавзуга оид
23:19 / 01.10.2024
Таиландда 40 га яқин ўқувчи ва ўқитувчиларни олиб кетаётган автобус ёниб кетди. Камида 20 киши ҳалок бўлгани айтилмоқда
21:12 / 29.09.2024
Таиланд ҳукумати иқтисодиётни рағбатлантириш учун фуқароларга 300 доллардан тарқатишни бошлади
01:00 / 29.09.2024
Таиландда фермер девор қулаши хавфи сабаб 100 дан ортиқ тимсоҳини ўлдиришга мажбур бўлди
13:20 / 27.09.2024