Жаҳон | 14:34 / 15.03.2017
5137
1 дақиқада ўқилади

Туркия жанубида портлаш туфайли 2 аскар ҳалок бўлди

Туркия Қуролли кучларининг икки нафар ҳарбийси мамлакат жануби-шарқидаги Мардин вилоятида рўй берган портлаш оқибатида ҳалок бўлди. Dogan маълумотига кўра, портлаш автомобилга ўрнатилган портловчи қурилма масофадан туриб ҳаракатга келтирилиши орқали амалга оширилган.

Ҳодиса Диёрбакир-Мардин автотрассасида рўй берган. Бу ҳудудда туркиялик ҳарбийлар Курдистон Ишчилар партиясига қарши амалиётлар ўтказмоқда.

Ҳодиса жойига тиббиёт ходимлари етиб келишган, қурбонлар сони ортиши хавфи мавжуд. 

Мавзуга оид