Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Гиёҳванд моддасини уйида сақлаган бир гуруҳ тошкентлик қўлга олинди
Тошкент шаҳар Ички ишлар Бош бошқармаси томонидан гиёҳвандлик воситалари билан қонунга хилоф равишда муомала қилишга қарши олиб борилаётган тадбирлар доирасида ўз хонадонида марихуана гиёҳвандлик моддасини сақлаётган фуқаролар аниқланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИБ Кун.uz'га маълум қилмоқда.
Пойтахтнинг Юнусобод туманида ўтказилган тезкор тадбирлар давомида 1972 йилда туғилган, муқаддам наркотик моддалари ноқонуний савдоси учун жазо ўтаб чиққан, Муталов Шохрух Мухиддинович, 1964 йилда туғилган, муқаддам судланган, Юлдашев Фахриддин Мамаражабович ҳамда 1983 йилда туғилган, Мирзаев Абдурасул Абдухалиловичлар қўлга олиниб, уларнинг ёнидан ва яшаш хонадонидан жами
299 грамм марихуана гиёҳвандлик воситаси далилий ашё сифатида олинган.
Мазкур ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми, яъни гиёҳвандлик воситаларини кўп миқдорда қонунга хилоф равишда сотиш билан жиноят иши қўзатилиб, барча шахсларга нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.
Мавзуга оид
10:27 / 22.05.2025
Тошкентда ЙТҲнинг олдини олиш учун 2 млрд сўм ажратилади
08:24 / 18.04.2025
Гиёҳвандлик воситалари савдоси билан шуғулланувчи канал рекламасини тарқатган шахс ушланди
10:38 / 11.04.2025
ДХХ гиёҳвандлик воситалари савдосига қарши тезкор тадбирлар ўтказди
14:15 / 09.04.2025