Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Brexit’дан кейин Британия муҳожирлик сиёсатида қандай ўзгаришлар рўй беради?
Буюк Британия Brexit’дан сўнг чегаралардаги назоратни кучайтиради, бироқ муҳожирлар учун қийинчилик келтириб чиқармасликка ҳаракат қилади – улар мамлакат ривожига катта ҳисса қўшмоқда, деб маълум қилди Буюк Британия бош вазири Тереза Мэй.
"Биз муҳожирларни қабул қилишдан хурсанд бўламиз, бироқ чегаралардаги назоратга катта эътибор қаратамиз. Биз миллий манфаатларга хизмат қилувчи ва назорат қилинувчи муҳожирлик тизимини яратишга интиламиз", - дея айтиб ўтди Мэй консерватив партия фаоллари билан Кардиффдаги учрашувда чиқиш қилиб
Мэйнинг сўзларига кўра, ЕИ ва Буюк Британия фуқаролари ҳуқуқларига риоя этилган ҳолда муҳожирлик устидан назорат қилиш март ойи охирида бошланаётган Brexit жараёни доирасида асосий масалалардан бирига айланади. Мамлакатнинг ЕИдан чиқиши ҳақидаги музокараларда фуқароларни чегара бўйлаб эркин ҳаракатланиши ва ЕИдан Британияга ҳамда Британиядан ЕИга меҳнат муҳожирларини киритиш механизмлари яратиш борасида келишувларга эришиш лозим, дея таъкидлаб ўтди у.
Бош вазирнинг таъкидлашича, томонлар музокараларда "янги конструктив ва ижобий шерикликни" яратиши керак.
Мавзуга оид
23:08 / 27.05.2025
Океандаги олди-берди: Британия Чагос оролини нега топширди?
11:50 / 26.05.2025
Британия бозорларига Ўзбекистонда етиштирилган гилос етказиб берилди
18:08 / 22.05.2025
Британия Россия махсус хизматларини 10 мингга яқин камерани бузиб кирганликда айблади
09:04 / 21.05.2025