Шавкат Мирзиёевнинг Остонага ташрифи бўйича расман маълумот берилди
Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Республикаси президенти Нурсултон Назарбоевнинг таклифига биноан 2017 йил 22-23 март кунлари давлат ташрифи билан Қозоғистонда бўлади. Бу ҳақда ЎзА расман маълумот берди.
Олий даражадаги учрашув ва музокараларда Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, транспорт-коммуникация, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва уни ривожлантириш истиқболлари, шунингдек, минтақавий ва халқаро сиёсатнинг долзарб масалалари муҳокама қилинади.
Давлатимиз раҳбарининг ташрифи доирасида Остона шаҳрида Ўзбекистон Миллий саноат кўргазмаси ва икки мамлакат ишбилармон доираларининг нуфузли делегациялари иштирокида қўшма бизнес-форум ўтказилиши кўзда тутилган.
Ташриф якунлари бўйича давлатлараро, ҳукуматлараро ва идоралараро бир қатор муҳим ҳужжатлар, шунингдек, Ўзбекистон – Қозоғистон ҳамкорлигини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтаришга қаратилган салмоқли тижорий шартномалар имзоланиши режалаштирилган.
Мавзуга оид
18:58 / 17.08.2024
Остона аэропорти самолётнинг фавқулодда қўнишидан кейин ёпилди
14:00 / 04.07.2024
Шавкат Мирзиёев ШҲТ давлат раҳбарлари кенгаши мажлисида иштирок этди
17:01 / 19.06.2024
Тошкентдан Остонага учган самолёт ортга қайтишга мажбур бўлди
13:23 / 05.06.2024