Жамият | 16:31 / 17.03.2017
5237
3 дақиқада ўқилади

Сирдарёда «Профилактика куни» қандай ўтди?

Сирдарё вилояти ҳудудида 2017 йил 16 март куни “Профилактика куни” тадбири ўтказилди. Бу ҳақда Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармаси хабар берди.

Тадбир вилоятнинг мавжуд 11 та шаҳар-туманларидаги 224 та маҳалла фуқаролар йиғинларида ўтказилди. Унинг давомида ички ишлар идорларининг профилактик ҳисобида турган шахслардан 422 нафари билан профилактик суҳбатлар ўтказилди. Шундан 79 нафар ДЭО аъзолари ва 343 нафар муқаддам судланган ҳамда 300 нафар бошқа тоифалар бўйича ҳисобда турган шахслар билан профилактик суҳбатлар олиб борилди.

Шунингдек, 138 та ўқув таълим муассасаларида ўтказилган “Давомат” тадбир жараёнида 197 нафар ўқувчиларнинг турли сабабларга кўра ўқув машғулотларига қатнашмаётганлиги аниқланиб, улардан 42 нафарининг ота-оналарга нисбатан тегишли тартибда чоралар кўрилди. 

Тадбир давомида 3822 та хонадон ўрганиб чиқилди, ўрганиш жараёнида доимий ва вақтинча яшаш тартибини бузган 42 нафар фуқарога, 4 нафар ижарада ноқонуний яшашга шароит яратиб берган шахсларга нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилди. 

Шубҳа ўйғотганлиги учун 307 нафар шахс милиция таянч пунктларига олиб келиниб, улар билан тезкор-профилактик ишловлар олиб борилди. Тадбир давомида жами 68 нафар ҳуқуқбузарлик содир этган шахсларга нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилди.

Шунингдек 48 нафар доимий яшаш манзилларидан узоқ муддатга чиқиб кетган ҳамда 122 нафар қайтиб келган шахслар аниқланди ва улар билан белгиланган тартибда суҳбатлар олиб борилиб, “Узоқ муддат” маълумотлар базасига киртилди.

Аҳоли гавжум жойларда 114 та патрул йўналишлари ташкил этилиб, ов қуролига эга бўлган шахслардан 267 нафарининг ов қуролини сақлаш холати ўрганиб чиқилди. Тадбир кунида мулкий турдаги жиноятларни олдини олиш мақсадида 3 та объектлар қўриқлаш пультига уланиб, 19 та объектга видео кузатув мосламалари ўрнатилди.

Бундан ташқари, жиноятчиликни олдини олиш мақсадида жами 420 та жойда тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилди. 

Тадбир жараёнида 132 та жойларда вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида жиноятларни келиб чиқиш сабаб ва шароитларини олдини олиш мақсадида ота-оналар ва ўқувчилар билан, 21 та жойда йўл ҳаракати қоидаларига риоя этиш бўйича, 224 та маҳалларда Паспорт-виза тизими қоидаларига риоя этиш, Ёнғин ҳолатларини ҳамда мулкий турдаги жиноятларни олдини олиш мақсадида аҳоли билан учрашув ва тушунтириш ишлари олиб борилди.

Мавзуга оид