Спорт | 19:32 / 18.03.2017
14087
1 дақиқада ўқилади

Uzbek Tigers vs China Dragons: бошланиши жуда ажойиб

Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги бокс кечаси қизғин курашлар билан бошланди. 

The World Series Boxing (WSB) Бутунжаҳон Бокс Сериясининг VII фасл 4-босқичидан ўрин олган Ўзбекистон ва Хитой терма жамоалари ўртасидаги жанг қизғин курашлар остида бошланди. Биринчи бўлиб 52 кг вазн тоифасида Аброржон Қодиров Chang Yong’га қарши рингга кўтарилди.

Регламентга мувофиқ, боксчиларнинг ҳар бири 3 дақиқадан беш раунд рингга чиқишди.

Ҳакамларнинг якдил қарорига кўра, Аброржон Қодиров рақибини мағлуб этди. 

Uzbek Tigers жамоасининг кейинги аъзоларига ҳам омад ёр бўлсин! 

Мавзуга оид