Спорт | 14:09 / 19.03.2017
14782
1 дақиқада ўқилади

Головкинга боксдан кетишни маслаҳат қилишди

Қозоғистонлик аралаш жанг санъатлари устаси Куат Хамитов Геннадий Головкин ва Дэниэл Жейкобс ўртасидаги жангдан кейин, ғолиб чиққан ватандошини табриклади. У Головкин фаолиятини якунлаш вақти келгани ҳақида фикр билдирган.

Унинг сўзларига кўра, америкалик спортчига қарши жангда кучлар тенг бўлганди. Ҳакамлар эса 12 раундлик жанг якунида ғалабани Головкинга беришди ва у профессионал фаолиятидаги 37-жангида ҳам ғалаба қозониб, енгилмас боксчи мақомини сақлаб қолди. 

«Раундлар бўйича 5-7, Жэйкобс фойдасига, нокдаун ҳам бўлди.  Камида дуранг бўлиши керак эди! Мана нима учун Головкин - Уорд баҳсини кўрмаяпмиз. Гене боксдан кетиши керак! У кетадиган ёшда», - дея инстаграмдаги саҳифасида фикрларини қолдирган Хамитов.

Мавзуга оид