Жаҳон | 20:41 / 19.03.2017
37031
2 дақиқада ўқилади

Муслима аёл судда атеист эрини мағлуб қилди

Фото: © akg-images / Werner Forman/EAST NEWS

Британиялик киши мусулмон динига эътиқод қилувчи собиқ турмуш ўртоғига қарши суд жараёнида мағлуб бўлди. Гап шундаки, судья ўғлининг мусулмонлар мактабида ўқишини истамаган атеист-отанинг даъвосини рад этди. Бу ҳақида The Independent хабар берди.

Лондон Олий суди қарори билан британиялик ва унинг собиқ турмуш ўртоғининг ўғли келгуси йилдан исломий ўрта мактабда таълим олади. Ўзини "англосаксон атеист" дея тан олувчи ота фарзандининг дунёвий таълим олиши учун курашган, бироқ судья унинг даъвосини рад этган.

Исми ошкор қилинмаган киши ўғлининг онаси истаганидек фақат ўғил болалар ўқийдиган исломий мактабга чиқишига мутлақо қарши бўлган. Британиялик ота мусулмонлар таълим муассасасини масжиддаги мактаб деб атаган. 

Атеист-отанинг адвокати собиқ эр-хотиннинг дунёқараши турлича бўлгани ва унинг ҳимоясидаги киши фарзандининг нейтрал муҳитда таълим олишини хоҳлашини айтган. 

Британиялик киши мусулмон аёл билан 9 йил давомида қонуний яшаган. Аёлга уйлангач, у ислом динини қабул қилган, бироқ ажримдан кейин буни инкор қила бошлаган. Жуфтлик ажралиб кетгач, бола онаси билан яшаган ва исломий тарбия олган. 

Мавзуга оид