Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Германиядаги машҳур бинолардан бири бузиб ташланди
19 март куни Ғарбий Германиянинг собиқ пойтахти Бонн шаҳридаги энг машҳур бинолардан бири бўлган Bonn-Center биноси йўналтирилган портлатиш ёрдамида бузиб ташланди.
Бино 250 кг динамит ёрдамида қўпорилди. Томида Mercedes компаниясининг эмблемаси айланиб турадиган, баландлиги 60 метр келадиган кўп қаватли бино собиқ ҳукумат мавзесининг энг баланд биноларидан бири бўлган. Бино 1960-йиллар охирида қурилган бўлиб, уни Нью-Йоркдаги машҳур Rockefeller Center’га қиёслашган.
Бош режага кўра, бузиб ташланган бино ўрнига баландлиги 100 метр келадиган офислар маркази барпо этилади.
Мавзуга оид
13:59 / 28.05.2025
Германия расмийлари Исроилнинг Ғазодаги ҳаракатларини танқид қилди
11:22 / 28.05.2025
Германиядаги қочқинлар сони 3,5 миллион кишига етди
12:20 / 27.05.2025
Германия канцлери Исроилнинг Ғазодаги ҳаракатларини танқид қилди
23:34 / 26.05.2025