Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мексикада 47 инсон бош суяги топилди: бунга наркомафия алоқадорлиги айтилмоқда
Мексиканинг Веракрус штати прокуратураси штат ҳудудидаги махфий оммавий қабрдан яна 50га яқин инсон бош суягини топди, деб хабар қилмоқда Terra портали прокурор Хорхе Уинклерга асосан.
Аввалроқ Колинас-де-Санта-Фе оммавий қабридан 250 инсоннинг жасад қолдиқлари топилгани хабар қилинганди. Тиббиёт ходимлари маълумотига кўра, гап асосан 14-25 ёшдаги шахслар ҳақида бормоқда. Экспертларнинг фикрича, оммавий қабрдан яна кўплаб жасад қолдиқлари топилиши мумкин.
Уинклернинг маълум қилишича, 47та янги бош суяклар Альварадо шаҳридаги 10 километр узоқликдаги саккизта ўрадан топилган. Унинг сўзларига кўра, айни дамда жасад қолдиқлари кимга тегишли экани аниқланган. Уларнинг аксарияти 2016 йилда бедарак йўқолган.
Маълумот учун, Веракрусда 2010 йилдан бери 720 киши бедарак йўқолган. Мексика кўрфази соҳилида жойлашган бу штат “Лос-Сетас” ва “Кўрфаз” йирик наркогуруҳлар қарама-қаршилиги марказига айланган. Бу гуруҳлар АҚШга гиёҳванд моддалар етказиб беришни назорат қилиш учун кураш олиб боради.
Мавзуга оид
23:19 / 21.05.2025
Тошкентда Мексика ва Европа орқали АҚШга юборишни ваъда қилганлар ушланди
15:18 / 18.05.2025
Ню Йоркда Мексика ҳарбий кемаси Бруклин кўпригига урилди. Қурбонлар бор
20:02 / 13.05.2025
Мексикада мэрликка номзод сайловолди митингида отиб кетилди
00:27 / 10.05.2025