Ўзбекистон | 18:56 / 21.03.2017
19466
1 дақиқада ўқилади

Фоторепортаж: Андижонда Наврўз шукуҳи

Диёримизга қутлуғ қадамлар билан ёшариш рамзи Наврўзи олам кириб келди. Халқимизнинг эзгу ва гўзал қадриятларини ўзида мужассам этган баҳор айёми ватандошларимиз орзиқиб кутадиган умумхалқ байрамига айланган. 

Андижон  вилоятининг барча туманларида бўлиб ўтган сайилларда аҳоли вакиллари кўтаринки руҳда иштирок этдилар. Бугун Андижон шаҳрининг тўртта – Алишер Навоий номли боғ, Болалар боғи, Камолот боғи ҳамда Боғи Бобурда халқ сайиллари ўтказилди. Хиёбонлар, дам олиш масканлари яқинлари, фарзандлари билан шодиёнада иштирок этиш учун чиққан инсонлар билан тўлиб тошган. Боғишамолдаги “Боғи Бобур” масканида эл суйган санъаткорлар, туманларнинг халқ жамоалари, фольклор гуруҳлари иштирокида катта концерт дастури намойиш қилинди.       

Эътиборингизга, байрам шодиёналари акс этган фотолавҳаларни ҳавола этамиз. 

Kun.uz мухбири Элмурод Эрматов, Андижон.

Мавзуга оид