Иқтисодиёт | 17:56 / 21.03.2017
12081
1 дақиқада ўқилади

Россияда доллар курси февраль ойидан буён илк марта 57 рублдан пастга тушди

Москва биржасидаги савдо чоғида доллар курси 2017 йил 16 февралидан буён биринчи марта 57 рублдан пастга тушди.

Жумладан, Москва вақти билан соат 14:24да доллар курси 31 тийинга арзонлашиб, 56,99 рублни ташкил қилди.

Евро курси 6 тийинга арзонлашиб, 61,66 рублга етган.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид