Фан-техника | 16:03 / 21.03.2017
5935
1 дақиқада ўқилади

Видео: Виртуал реалликда ҳақиқий теннис тўпини тутиб олиш

Disney Research тадқиқот маркази олимлари Гюнтер Нимейер ва Мэттью Пэн виртуал реалликда жисмоний объектлар билан ўзаро алоқа қилишнинг инновацион усулини тақдим этишди. Бу ҳақда Phys.org хабар бермоқда.

Тадқиқотчилар фойдаланувчиларга виртуал реалликда ҳақиқий тўпни ушлаб олиш имконини берувчи моделни яратишди. Нимейер ва Пэн учта визуализацияни кўриб чиқишди: снаряд рендерингги, унинг ҳаракатланиш йўли ва ушлаш нуқтаси. Олимлар Калман фильтрлашидан фойдаланиб, тўпни уни ушлаб олувчига яқинлашишига оид тахминий ҳисоб-китобларни яратишди.

Шундан сўнг қатор тажрибалар ўтказилди. Масалан, улар объект парвозини дастурлашди, нишонни белгилаб беришди ёки виртуал реалликнинг тасодифий нуқтасига қарата отишган. Бироқ тўп албатта уни ушламоқчи бўлган киши қўлига келиб тушган.

«Ҳақиқий тўпни ушлаш ва уни ҳис этиш имконияти VR’ни янада бойроқ ва ҳақиқатга яқин қилади», - дея маълум қилди Нимейер.

Мавзуга оид