Фоторепортаж. «Лондон хаос ичида»
22 март кунининг иккинчи ярмида Reuters Британия парламенти биноси олдида отишма содир бўлгани ҳақида хабар берди.
Кўп ўтмасдан парламент биносига олиб борувчи йўлда машина одамларни босиб ўтгани хабар қилинди.
Кейинроқ парламент олдида навбатчилик қилаётган полициячиларга пичоқ билан ҳужум қилинган, полиция ҳужум қилган шахсга қарата ўт очган.
Бу ҳодисалар Брюсселдаги қонли воқеаларга бир йил тўлган кунда рўй берди.
Лондон полицияси бу ҳодисаларни теракт деб атади.
Ҳозирча қурбонлар ва жабрланувчилар ҳақида расмий маълумотлар берилмади.
Айни вақтда мамлакат бош вазири парламент биносидан хавфсиз жойга кўчирилган. Депутатлар бино ичида қолмоқда.
Охирги маълумотларга кўра ҳудудга сапёрлар чақирилди.
Мавзуга оид
15:12 / 09.11.2024
Покистондаги станцияда теракт: 24 киши ҳалок бўлди
10:10 / 02.11.2024
«Крокус»даги теракт: ишда тўрт нафар янги айбланувчи пайдо бўлди
15:10 / 29.10.2024
Лондон дезинформация учун РФнинг 3 агентлигига қарши санкциялар киритди
22:10 / 25.10.2024