Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Новосибирскда ўзбек газлама ва гиламлари сотилиши мумкин
Россиянинг Новосибирск вилояти губернатори Ўзбекистоннинг Андижон вилояти ҳокимига дўстлик ҳақида шартнома тузишни таклиф қилди. Бу ҳақда “Новосибирские новости” хабар берди.
Ўзбекистонлик тадбиркор ва сиёсатчиларнинг катта делегацияси айни дамда Сибирь пойтахтида бўлиб турибди.
«Россия Федерацияси Ўзбекистон Республикасининг муҳим шериги ҳисобланади, у билан муносабатлар стратегик характерга эга ва барча йўналишларда изчил ривожланмоқда. Андижон вилояти делегацияси ташрифи Ўзбекистон Республикаси президентининг Россияга жорий йилнинг апрель ойидаги ташрифидан аввал амалга оширилди», - дея таъкидлаб ўтди Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов.
Ўзбекистонлик тадбиркорлар Новосибирскда савдо уйи очишни таклиф қилишди. У ерда нафақат Ўзбекистоннинг машҳур мева ҳамда сабзавотлари сотилади. Ҳудудга шунингдек газлама, йигирилган ип ва гиламлар ҳам етказиб берилиши мумкин.
Новосибирск мэри ғояни қўллаб-қувватлади, сабаби шаҳарда сотувчи ҳамда харидорлар учун қулай бўлган замонавий бозорлар ташкил этилмоқда.
Мулоқот ёзда давом эттирилади. Ўзбекистон делегацияси "Шаҳар куни" байрам тадбирларига таклиф этилди.
Мавзуга оид
22:14 / 27.05.2025
«Насаф» «Андижон»ни мағлуб этиб, Ўзбекистон Суперкубоги эгаси бўлди
23:01 / 26.05.2025
Андижонда дарахт Cobalt устига қулаб тушди
19:26 / 26.05.2025
Андижонда танишлари орқали 100 минг доллар кредит олиб беришни ваъда қилган шахс ушланди
07:50 / 24.05.2025