Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Навбатдаги уриниш. Душанбега рейс албатта бўлади
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпанияси 4 апрель куни Тошкентдан Душанбега биринчи рейсни амалга оширишни режалаштирмоқда. Компаниядаги ишончли манбанинг «Кун.uz»га маълум қилишича, парвозлар ҳафтада икки марта, сешанба ва шанба кунларида, A320 самолётларида амалга оширилади.
Сешанба куни Тошкентдан самолёт тонгги соат 7:20да учади. Айни вақтда чипталар сотувга чиққан.
Икки мамлакат ўртасидаги авиапарвозлар 1992 йилда, Тожикистонда фуқаролар уруши бошланганида тўхтаганди.
Ўтган йилнинг охирида томонлар авиапарвозларни тиклаши маълум бўлди.
2017 йилнинг 10 февраль куни Тожикистон пойтахти Душанбедан учган самолёт Тошкентга келиб қўнди. Бу 25 йил ичида Тожикистондан Ўзбекистонга келган биринчи самолёт бўлди.
Ўтган вақт мобайнида бир неча марта парвозларни қайта йўлга қўйишга келишилган, аммо бу келишувлар амалга ошмаганди.
Узоқ кутилган «Душанбе — Тошкент» рейси амалга ошмади. Сабаб?
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Душанбе-Тошкент рейси кечиктирилаётганига изоҳ берди
Мавзуга оид
10:06 / 12.05.2025
Uzbekistan Airways парвозлар жадвалидаги айрим мажбурий ўзгаришлар ҳақида маълум қилди
20:42 / 18.01.2025
Фарғонадан Истанбулга учиши керак бўлган рейс кечиктирилди
09:40 / 18.01.2025
Ўзбекистон ва Ақтўбе вилояти ўртасида мунтазам рейслар ташкил этилади
15:24 / 08.01.2025