Россиялик тартиб посбонлари ўзбекистонлик муҳожирнинг паспортига ҳақоратли сўз ёзишди
Санкт-Петербургнинг шимолида жойлашган Шушар посёлкасида ишловчи ўзбекистонлик билан кўнгилсизлик юз берди. Унинг сўзларига кўра, ҳужжатларни текширишга келган ҳуқуқ-тартибот ходимлари унинг қўлларини қайиришади ва паспортига ҳақоратли сўз ёзишади. Энди у ўз паспортини алмаштиришга мажбур бўлмоқда. Мазкур ишдан хабардор бўлган депутатнинг маълум қилишича, айбдорлар, албатта, жазоланишади.
Воқеа 14 март куни содир бўлган. Ҳуқуқ-тартибот ходимлари либосидаги кишилар Шушардаги меҳнат муҳожирларининг ҳужжатларини текширишган. Муҳожирларнинг барча ҳужжатлари жойида, улар Россия ҳудудида мутлақо қонуний равишда ишлашаётган бўлган.
Аммо шунга қарамай ҳуқуқ-тартибот ходимлари уларни турли машқлар бажаришга мажбур қилишган, қўлларини қайиришган ва пул талаб этишган. Муҳожирлар уларга пул беришни рад этган. Шунда текширувчилар муҳожирлардан бирининг паспортини тортиб олган ва унга ҳақоратли сўз ёзган.
Мазкур воқеадан жабрланган ўзбекистонлик ўзининг собиқ раҳбарига мурожаат қилган. У эса, ўз навбатида, депутат Артем Галицинга бўлган воқеани айтиб берган. Депутат эса бўлиб ўтган ишларни ижтимоий тармоқдаги ўз саҳифасида батафсил ёритган.
Маълумотларга кўра, айни дамда мазкур воқеа юзасидан Тергов қўмитаси текширув ишлари бошлаб юборилган.
Мавзуга оид
01:16
АҚШ ракеталари ёрдамида йўлланган биринчи зарбалардан кейин Россия акциялари 2 млрд долларга қулади
23:54 / 19.11.2024
Чехия юзлаб мактаблардаги портлаш таҳдидларида россиялик жосусларни айблади
22:07 / 19.11.2024
АҚШ Россия ядро сиёсатининг ўзгариши муносабати билан ўз ядро доктринасини ўзгартирмайди
20:58 / 19.11.2024