Жаҳон | 16:53 / 24.03.2017
14109
1 дақиқада ўқилади

Ҳусни Муборак уйига қайтди

Мисрнинг собиқ президенти Ҳусни Муборак 6 йиллик қамоқдан кейин ҳарбий госпитални тарк этди ва Маади туманидаги уйига қайтди. Бу маълумот унинг адвокати Фарид ад-Диб томонидан тасдиқланган.

Март ойи бошида Миср суди 2011 йилги исён вақтида намойишчиларнинг ўлимида айбдор эмас деб топди ва у оқланганди.

Муборакни госпитал олдида оила аъзолари ва адвокат кутиб олган.

"У оиласи ва дўстлари даврасида овқатланди", дея ҳикоя қилади ад-Диб.

Муборак 2011 йилдан буён ҳибсда бўлиб келаётганди. 2012 йилда Муҳаммад Мурсий раҳбарлигидаги "Биродар мусулмонлар" ҳокимиятни қўлга олганида ҳибс қилинганди. Собиқ президент аввалига умрбод қамоқ жазосига маҳкум этилади, аммо 2014 йилда ҳокимият яна алмашгач, уни оқлашади. 2016 йили Муборак ва унинг оила аъзолари коррупцияда айбланганди.

Мавзуга оид