Иқтисодиёт | 08:54 / 25.03.2017
19447
1 дақиқада ўқилади

Энг йирик банклардан бири хато туфайли олти миллиард долларни ўтказиб берди

Германиянинг энг йирик давлат банкларидан бири Kreditanstalt für Wiederaufbau (KfW) февраль ойида қарийб 6 миллиард долларни тўртта банк ҳисоб рақамларига хато туфайли ўтказиб берди. Бу ҳақда Блумберг агентлиги хабар бермоқда

"Биз бу хатони тезликда аниқладик ҳамда тузатдик, маблағлар қайтарилди", - дейилади банк баёнотида. Унда таъкидланишича, ҳодисага инсон омили сабабчи бўлган бўлиши мумкин.

Агентликнинг воқеадан хабардор манбаси маълумотига кўра, бу техник хато туфайли рўй берган, натижада бир марталик тўловлар хато туфайли бир неча бора ўтказиб берилган.

Маълумот учун, KfW – Германия энг йирик давлат банкларидан бири бўлиб, катталиги жиҳатидан Deutsche Bank ва Commerzbank’дан кейин туради. Унинг кузатув кенгашига Германия молия вазири Вольфганг Шойбле раҳбарлик қилади.

Мавзуга оид