Жамият | 17:32 / 25.03.2017
5705
1 дақиқада ўқилади

Қорақалпоғистонда фаолият юритувчи қўшма корхонанинг виртуал қабулхонаси ишга тушди

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2017 йил "Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили" деб эълон қилинди. Шу муносабат билан Қорақалпоғистон Республикасида фаолият юритувчи "Uz-Kor-Gas Chemical" МЧЖ қўшма корхонаси бошлиқларининг виртуал қабулхонаси ишга тушди. 

Эндиликда ҳар бир фуқаро www.uz-kor.com манзили орқали корхона раҳбарларига ўз мурожаатлари, таклиф ва шикоятларини йўллаши мумкин, дейилади маълумотда.

Мавзуга оид