Тошкентда янги кўнгилочар маскан: био-тек услубидаги биринчи истироҳат боғи
Тошкентда эски ҳайвонот боғи ҳудудида янги био-тек, яъни бионик услубдаги истироҳат боғи қурилмоқда. Бу ҳақда Afisha.uz хабар берди.
12 Га майдонга эга боғда мавжуд бўлган 4000дан ортиқ дарахтларнинг барчаси сақлаб қолинган. Бундан ташқари, боғ маъмурияти экинлар ва ўсимликлар сонини икки каррага кўпайтиришни мақсад қилган. Маълум бўлишича, яна 5000 ўсимлик экилиши кўзда тутилган.
Боғда яшил табиат билан уйғун ҳолда гўзал манзарага гувоҳ бўласиз. Бу ерда турли спорт машғулотлари билан шуғулланиш, оқ қумли майдонда пляж волейболини ўйнаш мумкин.
The Tower Mall Management Group компанияси замонавий суғориш тизимини жорий қилади. Бу эса газон устида ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаб беради.
Истироҳат боғига кириш бепул бўлади. Янгича услубдаги боғ 1 июнь - Халқаро болалар кунида очилиши режалаштирилган.
Ишлаш вақти: 6:00дан - 23:00 гача
Мавзуга оид
18:38 / 13.11.2024
“Шароитидан ҳам, ўқитувчиларидан ҳам қўрқиб кетдим” — Тошкентдаги ўқув марказидан одамлар норози
15:05 / 12.11.2024
Тошкент ҳавосини ифлослантириши мумкин бўлган барча объектлар назоратга олинди — ҳокимлик
22:45 / 10.11.2024
Тошкентда «закладчик»ни калтаклаган уч нафар шахс қўлга олинди
17:26 / 08.11.2024