Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда зоман заҳарли газининг барча захиралари йўқ қилинди
Россия ҳудудида сақланган зоман заҳарли газининг барча захиралари йўқ қилинди, деб хабар бермоқда Россиянинг кимёвий қуролларни хавфсиз сақлаш ва йўқ қилиш бошқармаси бошлиғи генерал-полковник Валерий Капашинга иқтибос келтирган ҳолда "Химическое разоружение" журнали.
"2017 йил 25 мартда Удмуртистонда Россияда кимёвий қуролни йўқ қилиш жадвалига биноан, зоман туридаги заҳарловчи модданинг сўнгги томчиси йўқ қилинди. Россия бугунги кунда иприт ва фосфорорганик зоман каби заҳарли моддалардан тўлиқ халос бўлди", деб айтилган хабарда.
Зоман гази асаб-фалажловчи таъсирга эга фосфорорганик заҳарловчи моддалар оиласига киради. У рақиб аскарларини йўқ қилиш учун аэрозол шаклида ишлатилади.
Зоманнинг заррача томчиси танага кириши билан уни заҳарлайди. У биринчи синфдаги хавфлар қаторига киради.
Мавзуга оид
08:40 / 13.05.2025
Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти MH17 ҳалокати учун Россияни жавобгар деб топди
17:02 / 12.05.2025
Россияда хорижликларга тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби ўзгаради
14:54 / 12.05.2025
Россия ТИВ: Аввал Истанбулдаги музокаралар, кейин - сулҳ мавзуси
13:00 / 12.05.2025