Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Қозоғистон янги йўл билан туташади
Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳукуматлари «Бейнеу – Акжигит – Ўзбекистон чегараси» автомобиль йўли лойиҳаси, шунингдек, минтақа мамлакатларининг халқаро денгиз коммуникациялари ва салоҳиятли бозорларга муқобил чиқишини таъминлайдиган бошқа қўшма лойиҳаларнинг тез орада амалга ошишидан ўзаро манфаатдор эканликларини билдирдилар.
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси билан Қозоғистон Республикаси ўртасида стратегик шерикликни янада чуқурлаштириш ва аҳил қўшничиликни мустаҳкамлаш тўғрисида қўшма декларацияда сўз юритилган.
«Бейнеу – Акжигит – Ўзбекистон чегараси» автомобиль йўли узунлиги (Қорақалпоғистон Республикасининг Устюрт платоси орқали ўтувчи йўл билан туташади) 84 км (шундан 11 км асфальт-бетон қопламали, 42 кмга шағал тўшалган, 31 кмлик йўл тупроқ йўл)ни ташкил этади.
Ҳозирда мазкур йўлни реконструкция қилиш ва уни Ўзбекистоннинг Қорақалпоғистон республикасидаги халқаро автомобиль йўл билан туташтириш борасида катта лойиҳани амалга ошириш режалаштирилмоқда.
Мавзуга оид
19:02 / 22.05.2025
Россияда хитойлик ва ўзбекистонлик ишчилар оммавий муштлашди
14:10 / 14.05.2025
Ўзбекистон ва Эрон 1 млрд долларлик лойиҳа портфели ва савдо келишувларини шакллантирди
22:24 / 12.05.2025
Ўзбекистонликлар энг кўп Green Card ютганлар орасида 1-ўринни эгаллади
17:57 / 29.04.2025