Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Лондонда гвардиячи хира сайёҳга дўқ-пўписа қилиб қўйди
Лондондаги Сент-Жеймс саройини қўриқловчи Қироллик гвардияси хизматчиси унинг олдида рақсга тушишга қарор қилган хира сайёҳни ҳайдаб юборди. Ушбу ҳолат видеоси Daily Mail нашри томондан тарқатилган.
Видеода бир эркак сарой олдида рақсга тушаётганини кўриш мумкин. Тўсатдан гвардиячилардан бирининг тоқати тоқ бўлиб, сайёҳга бурилиб, "Қани бу ердан жўначи! Сен кеча ҳам шундай қилгандинг. Камерангни ўчир!" деб бақирган. Бундан довдираб қолган эркак тезгина жўнаб қолган.
Гвардиячилар постда турганларида гапириш у ёқда турсин, ҳаттоки бурилишга ҳақлари йўқ. Шунинг учун кўпчилик сайёҳлар уларда қандайдир реакция уйғотиш мақсадида уларнинг жиғларига тегишга ҳаракат қиладилар.
Мавзуга оид
00:11 / 13.05.2025
Лондонда Россия жосуслик тармоғи раҳбари 10 йилга қамалди
10:17 / 10.05.2025
Лондон ва Скандинавия Украинада ўт очишни тўхтатишга чақирди
20:05 / 04.05.2025
БМТ судяси қуллик меҳнатига мажбурлагани учун 6 йилга қамалди
21:50 / 23.04.2025