Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
WP: Трампнинг куёви Оқ уйнинг инновациялар бўйича янги бошқармаси бошлиғи бўлади
АҚШ президенти Дональд Трампнинг куёви Жаред Кушнер Оқ уйнинг махсус бўлими раҳбари бўлади, деб ёзмоқда The Washington Post нашри.
Махсус бўлинма «Оқ уйнинг Америка инновацияси бошқармаси» деб номланади ва кенг ваколатларга эга бўлади ҳамда фақат президентга ҳисобот беради. Бошқарма вазифаларидан бири давлат раҳбари маъмуриятига янгича қараш билан ёндашишдир.
Инновациялар бўйича бошқарма собиқ ва амалдаги тадбиркорлар, мулозимлар ҳамда давлат идораларида ишламаганларни жалб этиш билан шуғулланади.
«Давлат йирик Америка компанияси сингари бошқарилиши керак. Умид қиламизки, мижозларимиз бўлган фуқароларимизга хизмат кўрсатишда муваффақият ҳамда самарадорликка эриша оламиз», — деган Кушнер.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
11:00 / 28.05.2025
АҚШ дунё бўйлаб хорижий талабалар учун виза суҳбатларини тўхтатмоқда
09:03 / 28.05.2025
WSJ: Трамп Россияга қарши санкцияларни кучайтириш ҳақида ўйлаяпти
22:46 / 27.05.2025