Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Душанбеда Ўзбекистон маҳсулотлари намойиш этилади
Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида апрель ойи ўрталарида ўзбек маҳсулотлари ярмаркаси бўлиб ўтади. Ўзбекистон ҳамда Тожикистон икки томонлама муносабатлари тарихидаги Ўзбекистон саноат маҳсулотлари биринчи кўргазма-ярмаркаси 17-21 апрель кунлари бўлиб ўтади.
Кўргазма Ўзбекистон ва Тожикистон ҳукуматлари кўмагида ўтказилади. Тожикистон савдо-саноат палатаси расмий сайтининг хабар беришича, тадбир ҳар икки давлат ССПлари ва “Ўзэкспомарказ” томонидан ташкил этилади.
Кўргазма-ярмарка мақсади ўтган йилнинг охирида Душанбе шаҳрида бўлиб ўтган Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги ҳукуматлараро комиссиянинг тўртинчи йиғилиши якунида эришилган келишувларни амалга ошириш ҳисобланади. Бу тенглик ва ўзаро манфаат принциплари асосида савдо-иқтисодий ҳамда илмий-техникавий алоқаларни ривожлантиришда катта ўрин тутади.
Маълумотларга кўра, кўргазмада Ўзбекистоннинг автосаноатдан тортиб, озиқ-овқат маҳсулотларига қадар бўлган намуналари намойиш этилади.
Ярмарка якуни бўйича ўзбек-тожик биринчи бизнес-форумини ўтказиш кўзланган.
Мавзуга оид
19:02 / 22.05.2025
Россияда хитойлик ва ўзбекистонлик ишчилар оммавий муштлашди
14:10 / 14.05.2025
Ўзбекистон ва Эрон 1 млрд долларлик лойиҳа портфели ва савдо келишувларини шакллантирди
22:24 / 12.05.2025
Ўзбекистонликлар энг кўп Green Card ютганлар орасида 1-ўринни эгаллади
17:57 / 29.04.2025