Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Volvo'нинг Швециядаги заводида ёнғин чиқди
Швеция ғарбидаги Гётеборг шаҳрида жойлашган Volvo заводи ҳудудида ёнғин рўй берди. Бунинг оқибатида тахминан 150 киши хавфсиз жойга кўчирилди, деб хабар бермоқда SVT телеканали.
Ёнғин лаборатория ва батареялар омборида Тошкент вақти билан 12.00да юз берган, кейинчалик ўт яқин атрофдаги хоналарга ўтган. Ходимлар кучли заҳарли тутун сабабли ўз иш жойларини тарк этишди. Улардан ҳеч ким жабрланмади.
Фавқулодда ҳодиса рўй берган жойда тахминан 40 нафар ўт ўчирувчи ишламоқда.
"Тутун заҳарли, шунинг учун округда истиқомат қилувчи аҳолидан дераза ва эшикларни ёпишни сўрамоқдамиз", - дея маълум қилди қутқарув хизмати вакили Анника Буберг.
Бу Volvo билан қисқа вақт ичида рўй берган иккинчи шундай ҳолат. Февраль ойида компаниянинг тўқнашувларда хавфсизлик масалалари бўйича марказида кучли ёнғин рўй берганди.
Мавзуга оид
20:17 / 25.05.2025
Дрон Россиянинг Швециядаги элчихонаси ҳудудига ичида бўёқ бўлган идишни ташлади
20:09 / 25.05.2025
Тошкентдаги кўп қаватли уйларнинг бирида ёнғин чиқди
08:10 / 24.05.2025
Тошкентда Nissan автомобили ёниб кетди
21:35 / 22.05.2025