Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
КОНКАКАФ. АҚШ 4 ўйиндан 4 очко олиб, 4-ўринда (турнир жадвали)
АҚШ ЖЧ-2018 саралашининг Шимолий Америка минтақасида 4-турни Панамага қарши сафарда ўтказди.
40-дақиқада Клинт Дэмпси меҳмонларни олдинга бошлаганди, 44-дақиқада Габриэль Гомес ҳисобни тенглаштирди.
Эндиликда АҚШ терма жамоаси 4 учрашувда 4 очко жамғарган ҳолда 4-ўринда бормоқда. Панама 5 очко билан учинчи ўринда ва бу ўрин мундиалга тўғридан-тўғри йўлланма беради.
Мексика эса 4-турни Тринидад ва Тобагога қарши ўтказиб, 58-дақиқада Диего Рейес урган гол эвазига ғолиб чиқди.
Бошқа бир учрашувда Ҳондурас ва Коста-Рика жамоалари 1:1 ҳисобини қайд этди. Ҳужумчи Энтони Лосанонинг голига коста-рикаликлардан ҳимоячи Кендаль Уостон аниқ зарба билан жавоб қайтарди.
Мексика саралаш босқичи турнир жадвалида 10 очко билан етакчилик қилмоқда ҳамда Коста-Рикани 3 баллга ортда қолдирмоқда. Ҳондурас (4 очко) – тўртинчи, Тринидад ва Тобаго терма жамоаси (3) – олтинчи поғонада.
Қайд этиш керакки, ушбу минтақада тўртинчи ўрин соҳиби ўтиш ўйинида Осиёга қарши ўйнайди.

Мавзуга оид
15:28 / 11.05.2025
Колумбия Панама собиқ президентига бошпана тақдим этди
08:35 / 11.04.2025
Панама АҚШ қўшинларига Панама канали яқинида жойлашишига рухсат берди
19:56 / 08.04.2025
Панама мамлакат портларини ҳонгконгликлар бошқарувига топширган амалдорларни судга беради
20:47 / 27.03.2025