Ўзбекистон | 15:40 / 29.03.2017
35379
1 дақиқада ўқилади

Мирзиёевнинг ташрифидан кейин Юнусободда ҳоким ўзгарди

25 март куни Тошкент шаҳрининг Юнусобод тумани ҳокими Мираъзам Мирқосимов лавозимидан озод этилган. Бунгача ҳокимнинг биринчи ўринбосари сифатида ишлаб келган Сардор Қосимов айни вақтда ҳоким вазифасини бажарувчи сифатида фаолият кўрсатмоқда.

Ҳозирча бу ҳақида расман хабар берилмаган. Шаҳар ҳокимиятидаги манба «Кун.uz»га бу маълумотларни тасдиқлади, лекин бу борада батафсил изоҳ бермади.

Қайд этиш керакки, бу ўзгариш мамлакат президенти Шавкат Мирзиёевнинг 25 март куни Юнусобод туманидаги Янги шаҳар ва Боғишамол кўчаларини туташтирувчи янги кўприк билан танишиш мақсадида ушбу туманга уюштирган ташрифи билан бир кунда рўй берган.

Шавкат Мирзиёев шу куни Юнусобод туманидаги Увайсий номидаги маҳаллада бўлиб, бу ерда фуқаролар йиғини ходимлари, профилактика инспектори ва аҳоли учун яратилган қулай шароитлар билан танишганди.

Мавзуга оид