Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
НАТОнинг Европадаги қўмондони Россия туфайли кўпроқ қўшин кераклигини айтмоқда
НАТОнинг Европадаги қўмондони Кертис Скапароттининг баёнот беришича, у «тобора жанговарлашиб бораётган Россияга қарши туриш учун» янада кўпроқ қўшинлар ва юқори технологияли кузатув воситаларига муҳтождир. Бу ҳақда The Washington Examiner ёзмоқда.
Унинг сўзларига кўра, ҳозирда АҚШ ҳарбийлари «дунёда энг кучли ҳисобланади ҳамда Россияни тийиб тура олади», аммо «Россиянинг тобора кучайиб бораётган жанговар қудратига қарши туриш учун» янада қобилиятли армияни ташкил этиш талаб этилади.
Скапароттининг айтишича, айни вақтда АҚШнинг Европада барча турдаги қўшинларга оид 60 мингдан ортиқ ҳарбийлари бор.
«Бизга кўпроқ куч керак, ўйлашимча, эҳтимол, қуруқликдаги қўшинлар, масалан зирхли танк дивизияси», — деган НАТО қўмондони.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
11:00 / 28.05.2025
АҚШ дунё бўйлаб хорижий талабалар учун виза суҳбатларини тўхтатмоқда
09:03 / 28.05.2025
WSJ: Трамп Россияга қарши санкцияларни кучайтириш ҳақида ўйлаяпти
22:46 / 27.05.2025