Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда "наношоколад" ишлаб чиқилди
Узоқ Шарқ федерал университетининг Биотиббиёт мактаби (УШФУ БТМ) илмий ходимлари таркибида денгиз карами бўлган шоколаднинг оригинал рецептини ишлаб чиқишди. "Наношоколад" ўз ингридиентларининг митти ҳажми ва махсус озуқавий хусусиятлари билан ажралиб туради. Hi-Tech ишлаб чиарувчилардан янги маҳсулотни ишлаб чиқариш технологиясига оид маълумотларни олишга муваффақ бўлди.


Манбага кўра, тайёрлаш технологияси шоколад тайёрлашнинг анъанавий усулидан бироз фарқ қилади.
"Шоколаднинг асосий хусусияти - ламинариянинг энг майда заррачаларини қўллаш. Масаллиқ Япониянинг махсус тегирмонларида майдаланган", - дейди УШФУ БТМ озиқ-овқат илми ва технологиялари департаменти доценти Елена Добринина.
Ҳажмининг кичиклиги туфайли шоколаддаги фойдали моддалар яхшироқ ўзлаштирилади. Инсон у орқали ўзига керакли элементларни олади.
"Инновацион технология туфайли "наношоколад"нинг фаол моддалари организм тизимларига самарали етказиб берилади. Айнан шунинг учун биз унга бундай илмий ном беришга қарор қилдик. Бизнинг шоколадимиз классик таъмга эга, денгиз карамининг мазаси эса деярли сезилмайди", - дея сўзлайди Елена Добринина.
Ҳозирда "наношоколад" тайёрлашнинг янги технологияси синовдан ўтказилмоқда. Олимлар унга патент расмийлаштиришмоқчи.


Мавзуга оид
08:40 / 13.05.2025
Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти MH17 ҳалокати учун Россияни жавобгар деб топди
17:02 / 12.05.2025
Россияда хорижликларга тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби ўзгаради
14:54 / 12.05.2025
Россия ТИВ: Аввал Истанбулдаги музокаралар, кейин - сулҳ мавзуси
13:00 / 12.05.2025