Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ Конгресси интернет фойдаланувчиларининг маълумотларини сотишга рухсат берди
АҚШ Конгресс фойдаланувчиларнинг интернет сайтларига кириши ҳамда мижоз трафикига мос рекламани жойлаштириш учун маълумотларни учинчи шахсларга сотишга доир чекловларни бекор қилди. Эндиликда, провайдерлар интернет фойдаланувчиларига оид бўлган ахборотларни учинчи томонга тақдим этиши ва бунинг учун пул олиши мумкин бўлади. Ҳужжат кучга кириши учун қонунни президент Трамп имзолаши керак, деб ёзади The Next Web.
Провайдерлар учун чекловлар Обама маъмуриятидаги алоқа бўйича федерал комиссия ташаббуси билан 2016 йилда жорий қилинган эди. Унга кўра, жумладан, учинчи шахсларга фойдаланувчи кираётган сайтлар ҳақида маълумот бериш, фойдаланувчи интернет трафикига реклама жойлаштириш, мижоз смартфонига ўз иловасини ўрнатиб, унинг фаолиятини ёзиб олиш, қидирув натижаларини ўзгартириш, ҳимоя қилинмаган сайтларда фойдаланувчи фаолиятини мониторинг қилиш мақсадида сезилмас ва ўчириб бўлмайдиган cookies-файлларни жойлаш тақиқланар эди.
Мазкур қоидаларнинг бекор қилиниши тарафдорларига кўра, тартибга солувчилар провайдерлар фаолиятини ҳаддан ортиқ кучли назорат қилишган, деб ёзади The Next Web. Бу фикрга қаршиларнинг айтишича, қоидалар адолатли бўлиб, у фойдаланувчиларни интернет канал эгасининг айғоқчилигидан ҳимоя қилади.
Шундай қилиб, фойдаланувчи бу борада қандай нуқтаиназар эгаси бўлмасин, чекловларнинг бекор қилиниши провайдерга мижозининг шахсий маълумотларига кириш имконини беради. Бундан ташқари, қонун лойиҳаси провайдерларга маълумотларнинг ошкор бўлишидан фойдаланувчини огоҳлантирмасликка рухсат беради.
Шу билан бирга, Конгресс маъқуллаган ҳужжат провайдерларга 2016 йилда жорий қилинган ва айни вақтда бекор қилинаёган чекловларни қайта киритишни тақиқлайди. The Next Web нашрининг таъкидлашича, қонун лойиҳаси Республикачилар партияси томонидан қўллаб-қувватланган, шунга биноан, кўп эҳтимолга кўра, президент Трамп ҳужжатни имзолайди.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
11:00 / 28.05.2025
АҚШ дунё бўйлаб хорижий талабалар учун виза суҳбатларини тўхтатмоқда
09:03 / 28.05.2025
WSJ: Трамп Россияга қарши санкцияларни кучайтириш ҳақида ўйлаяпти
22:46 / 27.05.2025