Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Буюк Британия Европа иттифоқига миллиардлаб евро тўлаш ниятида эмас
Буюк Британия Европа иттифоқига ўзининг ЕИдаги аъзолиги тўхтатилиши учун товон пули сифатида йирик маблағларни тўлаб бермайди. Бу ҳақда Бирлашган Қиролликнинг Буюк Британиянинг ЕИдан чиқиши масалалари бўйича вазири Дэвид Дэвис ITV телеканалига берган интервьюси вақтида айтиб ўтди.
"Аслида бундай мурожаатлар бизга келиб тушмади, - дея маълум қилди Дэвис. – Бу ҳолатдаги позициямиз жуда оддий: биз барча мажбуриятларни бажарамиз, сабаби қонунга итоаткор давлатмиз. Бироқ қандайдир катта миқдордаги пул маблағларини ўтказиб беришимиз сўроқ остида".
Аввалроқ ЕИнинг Brexit бўйича бош музокарачиси Мишель Барнье айни дамда Лондон ва Брюссель ўртасидаги келишувда Буюк Британиянинг 50-60 млрд. евро миқдоридаги мажбуриятлари қопланиши назарда тутилиши устида иш олиб бораётгани хабар берилганди. Гап, ЕИда яшовчи британияликларга пенсия тўлаш, кредитлар бўйича кафолатлар тақдим этиш, шунингдек бошқа харажатлар ҳақида бормоқда. Бу сумманинг якуний даражаси Европа иттифоқи ва Бирлашган Қиролликнинг Brexit бўйича музокараларида бош мавзулардан бирига айланади.
Аввалроқ Европа Иттифоқи кенгаши раҳбари Дональд Туск Brexit жараёни бошлангани ҳақидаги огоҳлантирувчи мактубни қабул қилиб олгани ҳақида хабар бергандик.
Мавзуга оид
23:08 / 27.05.2025
Океандаги олди-берди: Британия Чагос оролини нега топширди?
11:50 / 26.05.2025
Британия бозорларига Ўзбекистонда етиштирилган гилос етказиб берилди
18:08 / 22.05.2025
Британия Россия махсус хизматларини 10 мингга яқин камерани бузиб кирганликда айблади
09:04 / 21.05.2025