Telegram овозли қўнғироқларни расман ишга туширди
Telegram мессенжери овозли қўнғироқларни ишга туширди, илованинг Android- ва iOS-версияларидан аудиоқўнғироқларни амалга ошириш мумкин, бироқ ҳозирча фақат Ғарбий Европа аҳолиси учун. Суҳбатлар end-to-end шифрлаш тизими билан ҳимояланган. Telegram расмий сайтида шу ҳақида хабар берилди.
Манбага кўра, илова созламаларида қўнғироқ қилиши мумкин бўлган кишиларни чеклаш, шунингдек қўнғироқ давомида сарфланадиган трафик миқдорини камайтириш мумкин.
Ҳозирча фақат муайян бир фойдаланувчига қўнғироқни амалга ошириш мумкин, жамоавий мулоқотларни йўлга қўйиш ҳақида эса маълум қилинмаган.
2017 йилнинг 12 мартида Telegram қўнғироқлар функциясининг beta-версиясини синовдан ўтказишни бошлагани ҳақидаги хабар пайдо бўлганди. Авваллари Павел Дуров қўнғироқлар функцияси яратилиши мумкинлигини айтган бўлса ҳам, ўшанда мессенжер ишлаб чиқарувчилари янги функциянинг йўлга қўйилганига изоҳ беришмаган эди.
Мавзуга оид
22:35 / 23.11.2024
Францияда депутатларнинг Telegram аккаунтлари бузиб кирилгани юзасидан тергов бошланди
18:03 / 03.11.2024
Telegram мини-иловалар учун янги функцияларни жорий қилади
19:23 / 02.11.2024
Белгия Telegram терговида Франция билан ҳамкорлик қилади
19:06 / 01.11.2024