Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Чеченистон мактабларида ҳижобда юришга рухсат берилди
Чеченистон парламенти маҳаллий анъаналар ва эътиқоддан келиб чиқиб кийинишга рухсат берди. Бу ҳақида қонунчилик органи матбуот хизматига асосланиб, РИА "Новости" хабар берди.
"Мазкур қонун лойиҳаси ташкилотларнинг таълимий фаолияти самарадорлиги ва ўқувчиларнинг конституцион ҳуқуқларини таъминлашни яхшилашда инкор этиб бўлмайдиган юридик ҳужжат бўлиб хизмат қилади", - дея изоҳ берди спикер Магомед Даудов.
Парламентда янги қоидалар "Россия Федерациясидаги таълим тўғрисида"ги федерал қонунга зид келмаслиги таъкидланди.
Россия мактабларида ҳижоб ва бошқа диний кийимларда юриш жамиятда турли баҳсларга сабаб бўлди. Январь ойи охирида таълим ва фан вазири Ольга Васильева кишилар ўзининг динга бўлган муносабатини ташқи атрибутлар ёрдамида таъкидламаслиги кераклигини айтганди.
Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров вазирнинг сўзларини кескин танқид қилди. У ҳижобга қарши чиқувчилар мактаблардаги бошқа муаммоларни ҳал қилса, мақсадга мувофиқ бўлишига ишора қилди.
Мавзуга оид
20:04 / 08.05.2025
Путин Рамзан Қодировнинг истеъфога чиқишига рухсат бермади
18:15 / 06.05.2025
Рамзон Қодиров ўзини Чеченистон раҳбари лавозимидан озод этишни сўраганини айтди
19:41 / 23.04.2025
Рамзон Қодировнинг вояга етмаган ўғли Чеченистон Хавфсизлик кенгаши котиби лавозимини эгаллади
08:29 / 09.04.2025