Light | 11:41 / 31.03.2017
16483
7 дақиқада ўқилади

Фотожамланма: Sony World Photography Awards 2017 фототанлови ғолиблари

2017 йилнинг Sony World Photography Awards тадбирида Жаҳон фотография ташкилоти томонидан уюштирилган Очиқ ва Миллий танловлар ғолиблари аниқланди. Фототанловда 183 мамлакатдан 227 596 та сурат иштирок этди. InsiderPro ғолиблар ва совриндорларнинг баъзи ишлари ҳамда муаллифларнинг изоҳлари билан бўлишди.

«Серқатлам айсберг», Жосслин Корну

2016 йилнинг мартида мен тадқиқотчи Роберт Свон раҳбарлиги остидаги экспедиция таркибида Антарктика яриморолига йўл олдим. Жанубий кенгликнинг 66-параллелига кетаверишда бизнинг кемамиз қачонлардир Ларсен музлигининг бир қисми бўлган 30 метрли айсберглар орасида сассиз ҳаракатланарди. Биз гигант лабиринтларга туташиб кетган ғаройиб муз даҳлизлар бўйлаб ҳаракатланар эдик - манзара чиройли эди, лекин жуда қўрқинчли.

Мен глобал исиш асоратларини дунёга кўрсатишни лозим деб топдим. Бу музли симфонияни турли ракурслардан олишга ҳаракат қилдим. Мукаммал сурат учун қулай фурсатни кутиш керак.

«Эҳтиёткор», Жонатан Баниста

Сурат 2016 йилнинг 12 июнида дала ишлари пайтида олинган - игуана кичик ирмоқ ёнида муҳрланган.

«Мавжудман», Елена Янкович

Ушбу сурат - бугунги кунда селфи маданияти бизнинг мавжудлигимизни тўла қамраб олаётгани ҳақидаги эслатма. Бу инсоннинг ўзи, қизиқишлари ва саёҳатлари тўғрисида сўзлашнинг асосий воситасига айланди. Сурат Пул (Хорватия)да Massive Attack гуруҳининг концертида олинган.

«Жаннат— бу кутубхона», Луи Пина

Сурат 2016 йилнинг 28 февралида Германиянинг Штутгарт кутубхонасида туширилган. Бу кутубхона менга жуда ҳам ёқади, чунки у бирор бошқа бир кутубхонага ўхшамайди - бутунлай ўзгача муҳит. Бундай енгил замонавий интерьер бор диққатни ўқишга қаратишга ёрдам беради.

«Матильда», Александр Виноградов

«Леон» фильми асосида. Модель: Анастасия Маринина.

«Тайчи», Цзяньго Гун

2016 йил, 10 декабрь. Хубэй провинциясидаги Янцзи дарёси қирғоғидаги Ухань шаҳри. Суратда 1300 нафар киши бир вақтнинг ўзида тайцзицюань билан шуғулланмоқда.

«Ройнинг шохобчасида», Ральф Граф

Roy's — Амбой (Калифорния) йўл четидаги қаҳвахона, шохобча ва мотель. Сурат "Йўл четидаги Америка" туркумига киради, у афсонавий 66-шоссе бўйлаб ҳаракатланган вақтда олинган.

«Орокуэлик Вэнди», Хуан Кристобаль Кобо

Венди Даниэла Ривас Орокуэ (Колумбия)даги уйи деразасидан қараяпти, 2016 йилнинг 20 ноябри

«Дарбадар», Хенрик Мандла

Сурат 2016 йилги ноябрдаги туманли тунда Тарвасту (Эстония)да олинган.

«Дельфинлар овида», Евгений Китсиос

Атлантиканинг олачипор дельфинлари қум малькаларини овлашмоқда. Дельфинлар эхолокация туфайли ҳатто ниқобланган ва кўздан ғойиб бўлган ўлжаларини ҳам излаб топа олади. Бу сурат 2016 йилнинг ноябрида Баҳама оролларида олинган.

«Транспорт», Мустафо Ҳиндий

Мен бу фотони ўтган йилнинг сентябрида Абу-Дабида олганман. Девордаги сурат менинг эътиборимни тортди - унда БААнинг ўтмишдаги маданияти акс этган. Мен ўғлимга ўзининг севимли анъанавий либосини кийинтириб, бу ерга машинада ўйнашга олиб келдим. Сурат БААнинг кучли тараққиёти ифодасидир.

«Осмон шуъласи», Питер Свобода

Бу сурат 2016 йилнинг сентябрида Италиянинг Альпида Санта-Маддалена қишлоғида олинган. Майин тонгги шуъла ва намлик суратда ажойиб нур-соя ўйинини акс эттирган.

«Персонаж», Мэтт Ланс Драпер

Сурат Тонга Қироллигидаги Вавау ороллар занжири қирғоқларида олинган. Ҳар йили букри китлар минглаб километрларга, совуқ океанлардан узоқроққа, Тинч океани жанубидаги илиқ тропик сувларга кўчиб ўтишади. Бу "болакай" ўз феъл-атвори билан шу қадар ажралиб турардики, дарҳол менинг диққатимни тортди. Мен уни бир ҳафта давомида кунма-кун кузатиб бордим ва ниҳоят унинг табиатини очиб берувчи шу суратни олишга муваффақ бўлдим.

«Бетон айлана», Тим Корнбилл

Биз аёлим билан қуёшли ёз мавсумида Берлинга бордик ва Шпрее дарёси бўйлаб сайр қилишга қарор қилдик. Тез орада биз катта бетон иншоот ёнидан чиқдик - унинг тузилиши ва кўлами мени ҳайрон қолдирди. Мен дарёнинг нариги томонига жойлашиб, суратга олиш учун қулай фурсатни кутдим. У ерда бир жуфтлик ва велосипедчи пайдо бўлди - мен уларни бир суратда муҳрладим.

«Лос-Анжелес, 2016», Сён Джон Ли

Кўча сурати

«Сирли орол», Алес Кривеч

Қордан кейинги қаҳратон тонг: ниҳоят об-ҳаво менга мукаммал шарт-шароит яратди. Сокин кўл, бинафшаранг-пушти ранглар жилоси, дарахтларда қор ва сирли туман - манзарали сурат учун айни муддао.

«Ой шуъласи», Уилсон Ли

Япониянинг Авадзи ороли тунда.

«Сапсан ва унинг ўлжаси», Маркус Варесвуо

Мен бир жуфт сапсан қўним топган ботқоқликда съёмка қилаётгандим. Суратда катта ёшли лочин эндигина ўлжани - турухтан қушини қўлга киритган ва уни ўз уясидаги болаларига олиб кетмоқда.

«Қочиш», Муҳаммад Алназир

«Гирляндлар», Каролис Янулис

Бир куни кеч кузда мен Сан-Агустин (ёки Маспаломас) соҳили бўйлаб сайр қилаётган эдим. Кутилмаганда Атлантика океани тўлқинлари акс эттирган қизиқ манзаранинг устидан чиқдим. Мен ҳаводан бунинг қандай кўринишини тасаввур қилдим-да, дронимни олиш учун қайтдим. Соҳилдаги тўлқинлар шакли гирляндларни ёдимга солди.

«Оқ иссиқхона», Лейла Эмектар

Фермадаги ишчи.

«Уйқудаги гўзал», Девени Нишанта Манхула

2016 йилнинг сентябрида биз Накурунинг Миллий паркидаги фото-ов давомида дарахтдаги бу шерни кўриб қолдик. Об-ҳаво у қадар яхши эмасди, шу боис мен ёруғлик кетиб қолмасидан бу ҳолатни муҳрлашга шошилдим.

«Кинофильмда барчасини актёр бажаради. Камера эса бунда унга ёрдам беради» (Ричард Доннер), Прабха Жайш

Ҳаракат ва ҳис-туйғулар ёнма-ён юради. Мен - кўча сураткашиман, одамларнинг атрофдаги воқеаларга муносабатини кузатаман. Бу суратда мен ҳаракатларнинг ўзини объективга туширишга ҳаракат қилдим.

«Қоятошга назар», Ҳуссайн Ҳоқин Алфраид

Мавзуга оид