Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Исроил Иордан дарёсининг ғарбий соҳилида тураржойлар қуришни маъқуллади
Исроил ҳарбий-сиёсий маҳкамаси кўп йиллар мобайнида илк маротаба Иордан дарёсининг ғарбий соҳилида яҳудийлар учун тураржойлар барпо этиш режасини тасдиқлади. Бу ҳақда бош вазир Биньямин Нетаньяхунинг Facebook саҳифасида маълум қилинган.
«Бош вазир Биньямин Нетаньяху раҳбарлик қилувчи ҳарбий-сиёсий маҳкама бир овоздан Шилох водийсидаги Амон аҳолиси учун янги тураржойлар барпо этишни тасдиқлади», — дейилади хабарда.
Таъкидланишича, 2 минг атрофида уй-жойлар қуриш режалаштирилмоқда.
Haaretz нашрининг Оқ уйдаги юқори лавозимли манбасига таянган ҳолда хабар қилишича, Нетаньяху Қўшма Штатлар президенти Дональд Трамп мазкур муаммо юзасидан хавотирларини билдирмасдан аввалроқ, қарор қабул қилган.
Шу билан бирга, Трамп февраль ойида Нетаньяхудан қурилишларни давом эттирмасликни тавсия қилган эди.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
13:59 / 28.05.2025
Германия расмийлари Исроилнинг Ғазодаги ҳаракатларини танқид қилди
11:00 / 28.05.2025
АҚШ дунё бўйлаб хорижий талабалар учун виза суҳбатларини тўхтатмоқда
09:03 / 28.05.2025