Спорт | 18:48 / 01.04.2017
23151
2 дақиқада ўқилади

Uzbek Tigers ва Astana Arlans жамоалари қайси тартибда рингга кўтарилишади

Аввал хабар қилганимиздек, бугун, 1 апрель куни «Ўзбекистон» спорт мажмуасида  Бутунжаҳон бокс серияси (WSB)нинг VII мавсум «C» гуруҳи 5-туридан ўрин олган баҳслар бўлиб ўтади. Uzbek Tigers жамоаси Тошкентда Қозоғистоннинг Astana Arlans жамоаси боксчиларини қабул қилади. 

Мусобақа регламентига мувофиқ, боксчилар ҳар бири 3 дақиқадан 5 раунд кураш олиб боришади. Боксчилар қуйидаги тартибда рингга кўтарилишади. 

  1. 64 кг: Элнур Абдураимов              vs    Дилмурод Мижитов
  2. 56 кг: Абдулҳай Шораҳматов       vs    Илёс Сулейменов
  3. 75 кг: Исроил Мадримов               vs    Сапарбай Айдаров 
  4. +91 кг: Зуҳриддин Маҳкамов        vs    Антон Пинчук 
  5. 49 кг: Ҳасанбой Дўстматов           vs   Темиртас Жусупов 

Кун.uz таҳририяти «Ўзбек йўлбарслари»га омад тилайди. 

Катта бокс байрами Спорт телеканали ва UzHD телеканалларида жонли равишда эфирга узатилади.

Толиб Раҳматов
Тайёрлаган Толиб Раҳматов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид