Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Душанбега рейс саргузашти давом этади. «Муҳлат узайтирилди»
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпанияси 4 апрель куни Тошкентдан Душанбега биринчи рейсни амалга ошириш режаси яна амалга ошмади.
Авиакомпания матбуот хизматининг «Кун.uz»га маълум қилишича, рейсга етарлича чипта сотилмагани туфайли 4 апрелга белгиланган рейс номаълум муддатга қолдирилган. У қўшимча маълумот бера олмади.
Эслатиб ўтамиз, 2016 йилнинг ноябрь ойида Ўзбекистон ва Тожикистон 1992 йили тўхтатилган авиақатновларни 2017 йил бошида қайтадан йўлга қўйишга келишиб олган эди. Авиарейсларни Тожикистон томонидан Somon Air, Ўзбекистон томонидан «Ўзбекистон ҳаво йўллари» авиакомпаниялари амалга ошириши белгиланганди.
Somon Air авиакомпаниясининг Тошкентга биринчи рейси 20 февралга режалаштирилган эди, аммо авиакомпания зарур ҳужжатларни ўз вақтида тақдим этмагани сабабли парвоз бекор қилинди.
Шундан буён томонлар ушбу рейсни амалга ошира олмай келмоқда.
Мавзуга оид
10:06 / 12.05.2025
Uzbekistan Airways парвозлар жадвалидаги айрим мажбурий ўзгаришлар ҳақида маълум қилди
20:42 / 18.01.2025
Фарғонадан Истанбулга учиши керак бўлган рейс кечиктирилди
09:40 / 18.01.2025
Ўзбекистон ва Ақтўбе вилояти ўртасида мунтазам рейслар ташкил этилади
15:24 / 08.01.2025