Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ армияси яраланганларни олиб кетувчи янги дронни синовдан ўтказмоқда
АҚШ мудофаа вазирлиги сайтининг хабар беришича, Америка армияси янги технологияни синовдан ўтказишга киришди. У жанговар ҳаракатларда фойда бериши мумкин. Гап DP14 дрони ҳақида бормоқда. У шаклига кўра, юк вертолётига ўхшаш бўлиб, иккита паррак билан жиҳозланган ҳамда махсус камерага эга, унда яраланган инсонни олиб кетиш мумкин.
Дрон 200 килограммга қадар бўлган юкни кўтариш имконига эга, узунлиги қарийб икки метрни, корпус эни – ярим метрни ташкил этади. Учувчисиз санитар-дрон ҳавода тахминан икки соат қолиши мумкин, шу билан бирга, унинг тезлиги соатига 130 километрни ташкил этади.
Қурилма лазерлар тизими, GPS ва сунъий идрок ёрдамида мустақил ҳаракатлана олади. У бошқа тизимлардан олинган маълумотлар орқали йўналишни мустақил равишда ишлаб чиқиши мумкин. Бу эса дронга ҳаттоки тутун, чанг ва ёмғир пайтида ҳам йўлни бехато топишга имкон беради.
Дрон исталган жойда учиши ва қўниши мумкин.
Бундай қурилмаларни оммавий равишда қўллаш ҳақида гапиришга ҳали эрта, бироқ АҚШ армияси шундай технологияларга қизиқиш билдира бошлади.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
15:12 / 26.05.2026
Наркожиноятда айбланиб, қидирувда бўлган ўзбекистонлик АҚШдан депортация қилинди
11:00 / 28.05.2025
АҚШ дунё бўйлаб хорижий талабалар учун виза суҳбатларини тўхтатмоқда
09:03 / 28.05.2025