Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Уэльс соҳилларида катта миқдорда улкан медузалар аниқланди
Ўтган ҳафта Уэльсдаги Гуинет графлиги соҳилларига тўлқин билан катта миқдорда улкан медузалар чиқариб ташланди. Бу ҳодиса нафақат маҳаллий аҳоли, балки ОАВ ва олимлар эътиборини жалб этди.

Хелен Дэвис Портмадог шаҳри соҳиллари бўйлаб ўзининг 6 ёшли қизи билан сайр қилиб юрганда соҳил улкан медузалар билан қопланганига кўзи тушган. У қумли пляждаги кичик майдонда 62 та шундай медуза борлигини ҳисоблаб чиққан.
"Бу жуда ачинарли манзара эди. Менда медузаларни сувга қайтариш ва уларни ўлимдан қутқариб қолиш учун ҳеч қандай восита йўқ эди", деб куйиниб гапирмоқда Хелен.
Олимларнинг айтишича, сув ҳарорати ошганда медузалар кўпинча соҳилга ташланадилар. Денгиз жонзотларининг бундай қилишининг яна бир тахминига кўра, улар кўпчилик бўлиб соҳил яқинига исингани келганда, тўлқин уларни қуруқликка олиб чиқиб ташлайди.
Мавзуга оид
17:17 / 25.11.2022
ЖЧ-2022. Эрон 90+8 ва 90+11-дақиқадаги голлар эвазига Уэльсни мағлуб этди
23:10 / 05.06.2022
Ўтиш ўйини. Уэльс Украинани мағлуб этиб, ЖЧ-2022га йўлланма олди
22:06 / 13.05.2018
Моторлаштирилган кулба тезлик рекордини ўрнатди
08:03 / 21.03.2018