Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Италияда чамадон ичида россиялик аёл жасади топилди
Италиянинг Римини шаҳри портида чамадон ичида озиб-тўзиб кетган россиялик аёл жасади топилди, деб хабар бермоқда ANSA ахборот агентлиги. ОАВ маълумотларига кўра, аёл Италияда қонуний асосда яшаган.
Аёл жасади 27 мартда топилган, бироқ унинг шахсини 3 апрелдагина аниқлашга муваффақ бўлинган. Жасадни маҳаллий балиқчилар топишган. Улар денгизда чамадонни пайқаб қолишган ва уни очиб кўришганда ичида целлофан пакетга ўралган аёл жасадини аниқлашган.
Аёл ҳақида ҳеч қандай маълумот берилмаган. Суд-тиббиёт мутахассислари аёл жуда озиб-тўзиб кетган ҳолда бўлганини қайд қилишган.
Полиция жасадда зўравонлик қўллаш ёки чўктириш аломатларини аниқламаган. Уларнинг фикрича, аёлнинг ўлимига ночор турмуш тарзи сабабли организмнинг кучли ориқланиши сабаб бўлган. Полиция кимдир жасаддан қутулиш мақсадида уни чамадонга жойлаб, денгизга отиб юборган бўлиши мумкинлигини тахмин қилмоқда.
Римини шаҳри прокуратураси ушбу воқеа юзасидан тергов қўзғатди. Маълум бўлишича, қиз бир неча маротаба шифохонага анорексия ташхиси билан тушган. Россиялик аёл вафоти вақтида 35 килограммгина келган.
Мавзуга оид
14:59 / 27.05.2025
Ўзбекистон–Италия: 33 йиллик муносабатларга назар
10:02 / 26.05.2025
Жоржа Мелони 28-29 май кунлари Ўзбекистонга келади
15:50 / 19.05.2025
Италия 400 та фойдаланишдан чиқарилган зирҳли транспортёрини Украинага беради
19:56 / 13.05.2025